Андижон 24

ДЕҲҚОНЧИЛИК ОРТИДАН ДАРОМАД ТОПАЁТГАН ЁШЛАР


20.01.2021   1980

Олтинкўл тумандаги Темирхўжа МФЙда 560 та хонадон мавжуд, уларнинг 40 фоизи айнан иссиқхоналардан даромад оладилар.

Ёш бўлишига қарамай ер билан тиллашиб, деҳқончилик ортидан даромад топаётган Исроилжон маҳаллада меҳнаткашлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Оилавий тадбиркорликларининг асосий бошқарувчиси ҳам у. Хонадонидаги 3 та иссиқхонада ҳозирда парваришланаётган кўчатлар февраль ойига келиб даромад манбаига айланади. Миришкорнинг меҳнатлари юзага чиқади. Кўчатлардан бўшаган майдонга яна ишлов бериб, янги ҳосил уруғларини қадашга киришади.

Шу каби яна бир тадбиркор деҳқон ЖасурбекЯқубов,У оила аъзолари билан 15 йилдан буён кўчатчиликнинг ҳадисини олган. Иссиқхонада асосан йўл бўйларига, хонадонларга экиладиган турли ҳилдаги гуллар парвариш қилинади. У ердакатарантус, салвия, вервина, бананза, шафрон, петония кабиларни учратиш мумкин.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати