Хорижда

ДЕФОЛТ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ХАВФИ ЮҚОРИ БЎЛГАН МАМЛАКАТЛАР МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ


20.08.2022   914

Кутилмаган пайтда дефолт бошланиши мумкин бўлган хавфли гуруҳга иқтисодиёти туризмга қаттиқ боғланган мамлакатлар кириши мумкин.

Ушбу мамлакатларда икки йил давом этган пандемиядан кейин мазкур соҳа сезиларли равишда тушкунликка тушган. Энергия маҳсулотлари импортига қаттиқ боғланиб қолган мамлакатларда ҳам вазият янада мураккаблашади, дейди “Очиқ Инвестициялар” қарздорлик бозори етакчи таҳлилчиси Александр Шураков “Прайм” агентлигига берган интервьюсида.

Бунга апрель ойида ташқи қарзлари бўйича дефолт эълон қилган Шри-Ланка давлати яққол мисол бўла олади. Бу мамлакатнинг иқтисодиёти ёқилғи имкортига ва туризмга қаттиқ боғланган. Биринчиси қимматлашган бўлса, кейингисидан кўрилган даромад аллақачон тамом бўлган. Натижада мамлакатнинг валюта захираси атиги икки миллиард доллардан ҳам кам, бу йил тўланадиган қарзлар миқдори эса 8,6 миллиард долларни ташкил этади.

Покистон, Ливан ва Украина ҳам дефолт эълон қилиш хавфи остида турибди. Жанубий Европа иқтисодиётига ҳам қарздорлик булутлари соя солмоқда. Чунки бу мамлакатларда давлат облигациялари бўйича қарздорлик ортиб бормоқда, дейди Шураков.

"Шу йил январь ойида 44,5 миллиард долларлик қарзни реструктуризациялаш бўйича Халқаро валюта жамғармаси билан келишувга эришган Аргентинани ҳам ушбу хатарли рўйхатга киритса бўлади", — дея хулоса қилди у агентлик билан суҳбатда.