ЖАМИЯТ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ «НАҚДЛАШТИРУВЧИ ФИРМА»ЛАР БИЛАН КУРАШИШНИ БОШЛАДИ


17.02.2021   1838

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Тўланиши лозим бўлган солиқларни камайтириб кўрсатиш ва қўшилган қиймат солиғи суммасини ноқонуний ҳисобга олиш» мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан ташкил этилган анжуманда қайд этилишича, «Нақдлаштирувчи корхоналар» товарларни сотмайди ва хизмат кўрсатмайди, балки пул маблағини нақдлаштиради ҳамда сохта ҳужжатларни расмийлаштиради.

Мисол учун, 100 миллион сўмлик битта ҳисобварақ – фактура билан «нақдлаштирувчи корхоналар» ноқонуний равишда 15 миллион сўм пул ишлайди. Ваҳоланки, виждонли тадбиркор бундай даромад олиш учун бир ой ёки ундан ҳам кўпроқ вақт меҳнат қилиши керак.

Бундан ташқари, сохта ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактура) рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, ҚҚС тўловчилари ҳисобот даври натижаларига кўра, ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган ҚҚС миқдорларини ҳисобга олиш орқали тўланадиган солиқ миқдорини камайтиради ва бунинг натижасида давлат бюджетига зарар етказади.

uza.uz