ЖАМИЯТ

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШДАГИ МУАММОЛАР ВА ИСТИҚБОЛДАГИ ВАЗИФАЛАРГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР


26.02.2020   732

Андижон шаҳар Давлат хизматлари марказида ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси вилоят бошқармаси ҳамкорлигида кадастр соҳасига оид давлат хизматларини кўрсатишдаги муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги ҳамда 2019 йил 12 декабрдаги қарорлари ижросини таъминлашда Давлат хизматлари марказлари ҳамда вилоят “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр” давлат корхонасининг филиаллари томонидан фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишда юзага келаётган муаммолар ва икки томонлама интеграция жараёнидаги камчиликлар ҳақида сўз борди.

Семинар давомида 2020 йил 1 мартдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 2019 йил 12 декабрдаги 987-сонли қарорга мувофиқ Андижон вилоятида жойлшган қўчмас мулк объектиниг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш юзасидан мурожаат қилинганда, ариза берувчига давлат хизматлари марказлари орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилишини жорий этиш белгиланганлиги такидлаб ўтилди.