ЖАМИЯТ

Давлат хизматлари марказлари: КЕЧА ВА БУГУН


07.12.2020   963

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва 2017 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолияти ташкил этилган.

Шу билан бирга юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида 2018 йил 1 январдан бошлаб Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Давлат хизматлари марказларига айлантирилган.

Аввало шуни таъкидлаш керакки, 2018 йилнинг 1 апрелига қадар Давлат хизматлари марказлари орқали тадбиркорлик субъектларига 37 турдаги хизматлар кўрсатиб келинган бўлса, бугунги кунда аҳолига ҳамда тадбиркорлик субъектларига 140 турдаги давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда. 2020 йилнинг шу кунига қадар Олтинкўл туман Давлат хизматлари марказлари орқали 12724 мингдан ортиқ хизматлар кўрсатилди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар сабабли тадбиркорлар сони кундан-кунга ошиб бормоқда. 2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига, жами 1189 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, улардан 336 таси юридик шахс шаклидаги, 853 таси юридик шахс ташкил этмасдан давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектларидир. Шунингдек, 5 дан ортиқ қўшма ва хорижий шаклдаги тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатилган. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича “Doing Business” – 2018 глобал рейтингида Ўзбекистон 200 дан ортиқ давлат орасида 11 ўринни банд қилди.

Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиниши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар зарур ҳужжатлар ва ахборотларни бошқа тузилмалардан мустақил равишда олиши ҳисобига соддалаштиришни назарда тутувчи маъмурий регламентлар тасдиқланиб, амалиётга жорий этилди.

Қурилиш (реконструкция) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш давлат хизматининг маъмурий регламентига асосан ушбу хизмат бўйича мурожаатни кўриб чиқиш муддати 23 кундан 9 иш кунигача қисқартирилди ва ҳужжат айланиши фақат электрон кўринишда амалга оширилиши белгиланиб, туман ва шаҳар ҳокимлигининг ушбу хизмат бўйича қарор қабул қилиши бекор қилинди.

Бозарбой МИДИНОВ,

Олтинкўл тумани Давлат хизматлари маркази директори.