ЖАМИЯТ

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ХОДИМЛАРИ ПАХТА ДАЛАЛАРИДА


10.10.2019   1161

Айни пайтда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “оқ олтин” ҳисобланган пахтани йиғиб олиш қизғин паллага кирди. Кузнинг ҳавосидан ҳавотир олган деҳқонлари, теримчиларга далда бўлиш мақсадида Андижон туман давлат хизматлари маркази Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида ҳашарчилар учун маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ўтказмоқда. Бу галги манзил Омонов массиви бўлди. Тушлик пайтидан фойдаланиб теримчилар иштирокида “Юрт тинчлиги ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиш олий бахт” мавзусида учрашув ўтказилди.

Унда иштирок этган туман давлат хизматлари маркази раҳбари Дониёрбек Қурбоналиев сўнгги йилларда халқнинг оғирини енгил қилиш, “давлат — фуқаро” муносабатларида қулайлик яратиш ва шаффофликни таъминлашга қаратилган давлат хизматларини кўрсатишнинг янгича тизими ишлаб чиқилгани, бугун ушбу тизим ўзининг ижобий натижасини бераётганини қайд этиб, бугунги кунда кўрсатилаётган хизматлар ҳақида тушунчалар берди.

Учрашув сўнггида илғор теримчиларга марказнинг эсдалик совғалари топширилди.

Давлат хизматлари агентлиги Андижон

вилоят бошқармаси матубот хизмати.