ЖАМИЯТ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШИ-ОБОДЛИК, БУНЁДКОРЛИК, ВА АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ


01.05.2019   6350


Муҳтарам Президентимиз томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган 5 та устувор вазифалар ижроси борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг ижобий натижаларига кўра, Мамлакатимизда, шу қатори, шаҳримизда ҳам иқтисодиётнинг ўсиши таъминланди. Бунинг натижасида давлат бюджети даромадлар қисми бўйича режалаштирилган тушумлар ортиғи билан бажарилиб, бюджет ҳаражатларини, жумладан, давлат дастурларини ўз вақтида молиялаштиришга эришилди.

Андижон шаҳрининг 2018 йил учун белгиланган даромадлар режаси 47 млрд. 424 млн.сўмни ташкил қилгани ҳолда, йил якуни билан 49 млрд. 746 млн.сўм миқдорида даромадлар ундирилди. Натижада режа кўрсаткичи 2 млрд. 322 млн.сўмга ортиғи билан
105 фоизга ижроси таъминланди.

Маҳаллий бюджет ижроси давомида ҳаражатларни молиялаштиришнинг устувор йўналишлари борасида бюджет муассасаларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари, ижтимоий нафақалар, бюджетда кўзда тутилган ҳаражатлар, шунингдек, бюджет муассасаларининг озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал тўловлари бўйича ҳаражатлари белгиланиб, барчаси тўлиқ молиялаштирилди.

Шаҳар маҳаллий бюджетининг 2018 йил аниқланган ҳаражатлар режаси 271 млрд. 533 млн.сўм миқдорида маблағлар сарфланди. Жумладан,

- Умумий таълим соҳаси муассасаларига 160.9 млрд.сўм

- Соғлиқни сақлаш соҳаси муассасаларига 49.3 млрд.сўм

-Маданият, спорт ва фан соҳаси муассасаларига 519.2 млн.сўм,

- Бошқарув органлари соҳаси муассасаларига 7.5 млрд.сўм

- Иқтисодиёт ҳаражатларига 44.1 млрд.сўм. Ушбу сарфланган маблағлар ҳалқимизнинг турмуш даражаси янада яхшилашга хизмат қилди десак муболаға бўлмайди.

Кейинги йилларда мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини ислоҳ қилиш доирасида иқтисодий ва молиявий статистика маълумотларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва бюджет жараёни очиқлигини оширишнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, бюджет маълумотларининг очиқлиги ва сифати, уларни хорижий инвесторларга ва бошқа манфаатдор субъектларга етказиш, шунингдек, парламент вакиллари ва фуқаролик жамиятининг Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш жараёнидаги иштироки таъминлаш лозим бўлмоқда.


Ўз навбатида, 2019 йил ҳаражатлари қисми учун
328 млрд. 970.5 млн.сўм миқдорида маблағлар ажратилди. Хусусан,

- Маориф соҳасига 219.3 млрд.сўм

- Соғлиқни сақлаш соҳасига 65.5 млрд.сўм

-Маданият, спорт ва фан соҳасига 644.9 млн.сўм,

- Бошқарув органлари соҳасига 7.6 млрд.сўм

- Иқтисодиёт ҳаражатларига 28.6 млрд.сўм.

Хукуматимиз томонидан аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш ҳамда бюджетраҳбари аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш масаласига жуда ҳам катта эътибор қаратмоқда.

Бу тизимни қайтадан ислоҳ қилиш борасида Президентимизнинг
2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарор ижроси бўйича соғлиқни сақлаш соҳасида бирламчи тизими ва стационар муассасалардаги беморларни дори-дармон воситалари билан таъминлаш ўтган йилларга нисбатан 2 баробарга ортганлиги кўришимиз мумкин.

2019 йил учун бюджет ҳаражатлари лойихасини тайёрлашда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уй-жой ва транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш, маданият ва спорт сохаларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни молиялаштиришга катта эътибор қаратилган.

Бюджет ҳаражатларини режалаштириш жараёнида давлат Дастурларидан фойдаланишни кенгайтириш йўли билан бюджетдан ажратиладиган маблағларни сарфлаш самарадорлигини ошириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш вазифалари амалга ошириш кўзда тутилди.

Шаҳримиз аҳоли сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш қолаверса, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш ҳамдатаълим соҳасида тарбияланаётган ёшлар ва даволанаётган беморлар учун қулай шарт-шароитлар яртишни кўзлаган ҳолда жорий йилда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳаражатини қоплаш учун қариб6.0 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилди.

Шунингдек қатъий равишда белгиландики, солиқ юкининг кескин ўсишига йул қўймаслик мақсадида, жорий йилда ҳар бир мулк учун ҳисобланадиган солиқ миқдори 2017 йилда ҳисобланган солиқ миқдоридан 1,2 баробардан ошиб кетмаслиги назарда тутилган.

Юқоридагиларга таянган ҳолда жорий 2019 йил бюджет маблағлари Андижон нуфузи ва инвестициявий жозибадорлигини мустаҳкамлашга қаратилган, давлат бошқарувининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастуридаги вазифаларни бажаришни таъминлашга ҳалқимизнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш, уларнинг турмуш даражасини оширишга кафолат бўлиши шубхасиздир.

Ж. МИРЗАЕВ

Андижон шаҳар молия

бўлими бошлиғи.