ЖАМИЯТ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН ЎҚУВ СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ


26.02.2021   1605

Андижон шаҳрида жойлашган Савдо-саноат палатасининг анжуманлар залида Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси, ОАВ лари ҳамда давлат ташкилотларининг “property.davaktiv.uz” ахборот тизимига бириктирилган ходимлари иштирокида ўқув семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят худудий бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари Ш.Акрамов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларга ўз фирк мулоҳазаларини билдирди.

Ўқув-семинарда давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган ташкилотлар томонидан “property.davaktiv.uz” ахборот тизимига киритиб борилаётган ҳисоботларда йўл қўйилаётган камчиликлар, ва маълумотларни тўғри киритиш бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингднк, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-666-сон Қонунига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекси қўшимча равишда 2156-моддаси билан тўлдирилган ва давлат ташкилотилари мансабдор шахсларига, шунингдек, давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган юридик корхоналар рахбарларига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиши белгиланганлиги айтиб ўтилди.