Андижон 24

«Давергеодезкадастр» қўмитаси раиси 25 июль куни Андижонда сайёр қабул ўтказади


20.07.2018   1583

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 июль куни тасдиқланган «Давергеодезкадастр» қўмитаси раҳбариятининг 2018 йилнинг иккинчи ярим йиллигида Қарақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг туманаларида жисмоний ва юридик шахслар билан сайёр қабуллар ўтказиш жадвалига мувофиқ жорий йилнинг 25 июль санасида Андижон вилояти Хўжаобод туманида қўмита раиси Абдушукур Абдуллаевнинг сайёр қабули бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан, сизда «Давергеодезкадастр» қўмитаси тизимидаги ташкилотлар хизматларидан фойдаланишда муаммолар ва ўзингизни қизиқтирган бошқа саволлар бўлса, 2018 йил 25 июль куни соат 10:00 да Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтадиган сайёр қабулга ташриф буюришингизни сўраймиз», — дейилади қўмита хабарида.

Манба: ygk.uz сайти.