Андижон 24

ДАСТЛАБКИ ГУРУҲ ҲАЖ ЗИЁРАТИГА КУЗАТИБ ҚЎЙИЛДИ (+фото), (+видео).


30.07.2018   2276

Бугунандижонлик зиёратчиларнинг 234 кишидан иборат дастлабки гуруҳи «Наманган-Мадина» йўналиши бўйича Ҳаж зиёратигакузатиб қўйилди.

Даставвал,Андижон халқаро аэропортида зиёратчилар учунбир пиёла чой ташкил этилиб, уларга муқаддас сафарга доир тегишли тушунчалар берилди. Шундан сўнг бўлғуси ҳожилар мутасадди ташкилотлар кўмагида Наманган халқаро аэропортига томон йўл олдилар.

  • Кўпдан бери ҳаж сафарига боришни ният қилиб юрар эдим, - дейди андижонлик фуқаро Исмоилжон Аъзимжонов. - Юртимизда яратилаётган имкониятлар туфайли орзуларим ҳам ушалаётганидан ғоят мамнунман.

Ҳаж зиёратигакузатиш тадбирлари давом этмоқда.

Р. Эшонов.

Муаллиф олган суратлар.