Хорижда

ДАРЁ ТУБИДАГИ ХАЗИНА


31.10.2018   215

Европанинг бир неча ҳудудларида бўлгани каби Венгрияда ҳам дарё сувлари сатҳи пасайиб боряпти. Эрд шаҳридан оқиб ўтувчи Дунай дарёсининг суви камайиши туфайли унинг тубидан хазина топилди.

Археологларнинг маълум қилишича, дарё тубидан тилла ва кумуш тангалар, қилич каби буюмлар топилган. Уларнинг XVIII асрга оид экани айтилмоқда. 1630 ва 1743 йилларга тегишлиолтин ва кумуш тангаларнинг Голландия, Франция, Цюрих ва Ватиканда зарб қилинган бўлиши мумкинлигини тахмин қилиняпти.