ЖАМИЯТ

ДАРОМАДНИНГ ҲАМ, ХАРАЖАТНИНГ ҲАМ АНИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА


25.12.2019   840

Халқ депутатлари Андижон шаҳри Кенгашининг шу йил 17 декабрда бўлган навбатдаги сессиясида қайд этилганидек, «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, келгуси йилдан бошлаб, халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан, маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш юзасидан ҳамда уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилашбўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Сессияда қабул қилинган қарорга асосан, 2020 йилда қатор солиқ турлари шаҳар бюджетига тўлиқ ўтказилади. Улар – жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи; жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи; сув ресурсларидан фойдалангани учун солиқ (бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно); қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлиги учун солиқ (бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно); айланмадан солиқ; қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларга давлат активларини ижарага беришдан тушадиган даромадлардир.

Жисмоний шахслардан олинадиган давромад солиғи шаҳар бюджетига ўтказилади. Мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра, шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

Шаҳар маҳаллий бюджетининг харажатлар тизимидаги ўзгартиришлардан бири – шаҳардан молиялаштирувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари шаҳар бюджетидан молиялаштирилади. Шунингдек, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар, ДСЭНМни сақлаш харажатлари ҳам шаҳар бюджетидан молиялаштирилади.

2020 йил учун шаҳар бюджетининг захира жамғармаси ҳажмлари 2 миллиард 897 миллион сўм миқдорида белгиланди. Давлат бюджети даромадлари қисми бўйича режалаштирилган тушумлар ортиғи билан бажарилишидаркор. Энди даромаддан келиб чиқиб, харажатлар миқдорини ошириш ёки камайтириш мумкин.

Бюджет тизимининг очиқлиги, шаффофлигини таъминлаш, энг аввало жамоатчилик ва депутатлар нозаратини кенгайтиришни тақозо этади. Сессияда кўрилган масала юзасидан шаҳар молия бўлими мудири Жамшидбек Мирзаев, давлат солиқ инспек-цияси раиси ХуршидбекАбдураҳимов ва бошқалар солиқ ва бюджет сиёсатининг 2020 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари биринчинавбатда аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилганлигини айтдилар. Бу ҳамшаҳарларни эртанги кунга ишонч билан қараб,астойдил меҳнат қилишгаруҳлантиради.

Бегойим НУРИДДИНОВА,

шаҳар ҳокимлиги

мутахассиси.