Андижон 24

«ДАМАС»ЧИНИНГ АНТИРЕКОРДИ


17.07.2018   2162

У бир ойда 12 марта йўл ҳаракати қоидасини бузди

Вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматининг маълумотига кўра, шу кунга қадар автоматлаштирилган видео қайд этиш аппаратлари ёрдамида 29 минг 911 та қоидабузарлик аниқланди. Шундан 24 минг 833 та ҳолатда светафорнинг тақиқловчи чироғига амал қилинмаган, 5 минг 50 тасида чизиқ босилган, 1 та ҳолатда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланганлик ҳолати қайд этилган.

Ҳозирги кунга қадар 3 минг 147 та қоидабузарлик ҳолати бўйича 858 миллион 358 мингсўмдан ортиқ жарима ундирилди. Бир ой давомида “Дамас” русумли автомашина ҳайдовчиси М. К. светофорнинг тақиқловчи чироғида 12 марта қоидага зид ҳаракатланганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатлар бўйича 4 миллион 133 минг 760 сўм жарима белгиланди.

Ҳайдовчилар чорраҳалардаги светофорларга “Таймер”, яъни вақтини кўрсатиб турувчи секундомер қўйиш бўйича таклиф бермоқдалар. Бу масала ўрганиб чиқилмоқда. Сабаби “Таймер” ҳайдовчига вақтни кўрсатиб, шошилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисалари кўпайиб кетишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун мутахассислар секундомернинг қўйилишига дастлаб қаршилик билдиришган эди.

Жаҳонгир СОДИҚЖОНОВ.