Андижон 24

ДАЛАДАН ДАСТУРХОНГАЧА (+видео)


18.02.2020   2505

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан бозорларда нархларни барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳолини кунлик эҳтиёждаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида юртимиздаги мавжуд деҳқон бозорларида «Даладан дастурхонгача» шиори остида савдоярмаркалари ташкил этилмоқда.

Вилоятдаги фермер хўжаликлари, паррандачилик фабрикалари, агрофирмалар бириктирилган мазкур ярмаркаларда гўшт, балиқ, тухум, асал ва бошқа турдаги йигирма етти хил маҳсулот арзон нархларда сотиляпти. Пластик карталар орқали ҳам савдоларнингйўлга қўйилганлиги харидорларни мамнунқилмоқда.

Андижон шаҳридаги Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори ҳудудида ташкил этилганярмаркаси биринчи кунданоқ гавжум.

-Бу ердаги маҳсулотлар бозорга нисбатан 30 фоиз арзон ва сероб, – дейди «Саноат» маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Фарҳодбек Турдиев. – Бу, деҳқонларимизнинг йил бўйи қилган самарали меҳнатлари натижасидир. Уларга ҳамшаҳарларимиз номидан миннатдорлик билдириб, жорий йил деҳқончилигингиз ҳам бароридан келсин, деб қоламан.

Рустамжон ЭШОНОВ,

Муаллиф олган сурат.