Хорижда

ЦЮРИХДА ОДАМЛАР ГАРОВГА ОЛИНДИ, ҚУРБОНЛАР БОР


31.05.2019   1079

Цюрихда номаълум эркак томонидан одамларнинг гаровга олиниши уч кишининг ўлими билан тугади, деб ёзади «Газета.ru».

Полиция маълумотларига кўра, 60 ёшли эркак қурол ёрдамида 34 ва 38 ёшли икки аёлни гаровга олиб, хонадонга бекинган ва уларни ўлдириш билан таҳдид қилган.

Тез орада воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари етиб келиб, ҳудудни ўраб олган. Томонларнинг музокаралари уч соат давом этгач, эркак бир неча дақиқадан кейин таслим бўлишини ҳам айтган. Аммо кутилмаганда ўқ товушлари эшитилган, сўнг полициячилар бинога шиддатли ҳужум билан кирган.

Кейинроқ маълум бўлишича, эркак аёлларни ва ўзини ўлдирган. Шифокорлар уларни қутқара олмади.

Айни пайтда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда. Эркакнинг мақсадлари ҳозирча номаълум.

Манба: daryo.uz