Эълон ва билдирувлар

CIBUS natural: МАҲСУЛОТЛАРИ ТАБИИЙ, СИФАТЛИ ВА ШИФОБАХШ (+VIDEO)


18.12.2019   4446

БИЗНЕС ВА ФАН УЙҒУНЛИГИ

“CIBUS natural” масъулияти чекланган жамияти 2017 йилда ташкил этилди. У биофаол озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Мақсад, Ўзбекистонда етиштирилаётган мевалар, сабзавотлардан шифобахш маҳсулотлар тайёрлаш эди. Унгача икки йил илмий изланишлар ва ишлаб чиқариш тайёргарлиги билан кечди.

Келинг, шу ҳақдаги батафсил маълумотни сизга ҳавола қиламиз...

Корхона таъсисчиси Отабек Зиёев шундай дейди:

-Хорижий давлатларда ҳар бир бизнесмен олимлар билан ҳамкорлик қилишга интилади. Чунки, илмий асосланган ҳар қандай ишланманинг келажаги бор-да! Ўзбекистон табобат академияси ва Андижон давлат университети кимё кафедраси олимлари, жумладан, кимё фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи Иброҳимжон Асқаров билан ҳамкорлигимиз натижасида янги инновацион ғоя – табиий йод билан бойитилган озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу, аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг йод танқислиги муаммосини бартараф этишга қўмаклашади. Бизнес ва фан уйғунлиги барча ёшдаги одамлар учун фойдали, табиий, экологик тоза маҳсулотни тайёрлаш имконини берди.

Республикамизда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарадиган корхоналар кўп. “CIBUS natural” МЧЖнинг маҳсулотлари улардан нимаси билан фарқланади? Бу ҳақда АДУ кимё кафедраси катта ўқитувчиси, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори Муҳаммаддин Мамараҳмонов ўз фикрини билдирди:

-Биласизми, йўқми – табиий ҳолатдаги йод табиатда кам учрайди. Айниқса, денгиздан узоқ бўлган Ўзбекистондаги озиқ-овқат маҳсулотларида бу модда миқдори етарли эмас. Тан олиш керак: шунинг учун ҳам юртимизда йод етишмаслиги касалликлари кўп учрайди. “CIBUS natural” МЧЖ билан кафедрамиз ҳамкорлиги айни масалага қаратилгани бежиз эмас. Биз, аввало, шу корхонанинг ўзида айрим озиқ-овқат маҳсулотларидан табиий йод ажратиб олишни йўлга қўйдик. Сўнгра бу табиий йодни шу ерда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат қўшилмаларига қўшиш орқали уларнинг шифобахшлиги ортишига эришилди...

Олимюртимизда етиштирилган мева ва сабзавотлардан тайёрланган табиий маҳсулотлар одам организми, айниқса, болалар учун жуда фойдали алоҳида эканини таъкидлади.

-Ҳозирги кунда ёш авлодда камқонлик, йод ва турли витаминлар етишмаслиги, камқувватлик, иштаҳасизлик, юрак етишмовчилиги каби касалликлар мавжудлигидан кўз юмиб бўлмайди. “CIBUS natural” МЧЖда ишлаб чиқарилаётган ва табиий йод билан бойитилган маҳсулотлар бу хасталикларни даволашда жуда қулай ҳамда нафи катталигини таъкидлаш жоиз. Бу, клиник синов жараёнларида ҳам ўз исботини топди.

ВИТАМИНЛИ ШАРБАТ БОЛАЛАРГА ҲАМ ЁҚДИ!

Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилда Андижонга келганида, янги барпо қилинган Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги маҳалласидаги мактабгача таълим муассасасида бўлди. Айнан шу ерда “CIBUS natural” МЧЖ янги маҳсулотларининг илк тақдимоти ҳам ўтказилди. Юртбошимиз уларга яхши баҳо берди ва мактабгача таълим муассасаларига етказиб бериш юзасидан ўз таклифларини билдирди.

Шундан сўнг вилоятимиз ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг тавсиясига кўра, Андижон шаҳридаги 44-ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган болаларгашу маҳсулот берила бошланди. Клиник синов жараёнлари йод билан бойитилган витаминли ичимликлар тайёрланадиган “Multi Vitamix” табиий аралашмаси негизида, Андижон шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиника шифокорлари назорати остида ўтказилди.

-Муассасамизда нимжон, иштаҳасиз, камқон ва тез-тез хасталанувчи болалар тарбияланади,- деди 44-ИДМТТ шифокори Мадинахон Солиева. -“Multi Vitamix” витаминли аралашма ёрдамида тайёрланган шарбатларни уч ой мобайнида истеъмол қилган 136 нафар бола қонидаги гемоглабин миқдори20-25 фоизга ортгани кузатилди. Шунингдек, тарбияланувчиларнинг иштаҳаси ошиши ва ҳаракатлари фаоллашишига жуда катта ёрдам берди. Маҳсулотга қўшилган ўрик қоқи, наъматак, лимон, қизилча, ошқовоқ, сабзи ва зиркнинг инсон организмига нақадар фойдали эканини яхши биламиз. Бизнинг фикримизча, бу витаминли аралашмани нафақат мактабгача ёшдаги болалар, балки мактабда ўқийдиганлар ва катта ёшдагилар ҳам истеъмол қилса, мақсадга мувофиқдир.

“CIBUS natural” МЧЖда тайёрланаётганвитаминли аралашмалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасинингсанитария-эпидемиология назорати бошқармаси томонидан алоҳида клиник текширувдан ўтказилди. Натижада ҳар 150 миллилитр шарбатда боланинг йодга бўлган эҳтиёжини 50 фоизга қондирувчи табиий йод ва витаминлар мавжудлиги аниқланди. Шунга кўра, вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ушбу маҳсулотнинг мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун витаминлаштирилган ичимлик сифатида берилиши фойдали ва зарарсиз эканлиги ҳақидахулоса берди.

Айни кунларда вилоятимиздаги 500 дан ортиқ мактабгача таълим ташкилотида “Multi Vitamix” витаминли аралашмасидан шарбат тайёрлаб, болаларга бериш йўлга қўйилди. “CIBUS natural” МЧЖ уларни 30 фоизгача арзон нархларда етказиб беряпти.

КИМ ҚАНДАЙ ФИКРДА?

Андижон шаҳридаги 65-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Гулчеҳрахон Холдорова:

-Муассасамизда 380 нафар бола тарбияланади. Икки ойдан буён “Multi Vitamix” витаминли аралашмасидан кунда бир маҳал шарбат тайёрлаб, беряпмиз. Йод билан бойитилгани ва табиий мевалардан иборат бўлгани учун шифобахшлик хусусияти мавжуд экан. Болаларнинг иштаҳаси очилиб, иммунитети ортди.Анча тетиклашди. “CIBUS” маҳсулотларини истеъмол қила бошлагач, болалар қатнови мунтазам тус олиб, хасталаниш сабабли келмай қолиш сезиларли камайди. Ҳатто ота-оналар ҳам раҳмат айтишяпти.

Фарғона вилояти, Бешариқ туманилик харидор Муроджон Аҳмедов:

-Ярим йилдан ортди, мен ҳар ойда келиб, “CIBUS natural” маҳсулотларидан олиб кетаман. Турмуш ўртоғимнинг қон босими бор. Унга “Лимонелли”, фарзандларимга ва ўзимга “Витамикс”, “Қора олхўри”, “Наъматак-зирк” аралашмаларидан харид қиламан. Нега, дейсизми? Саломатлигимизни яхшилаш учун-да! Дорихонадан дори сотиб олишдан бу жудаям арзон тушяпти. Қолаверса, табиий, экологик тоза, ўзимиз билган мева ва сабзавотлардан тайёрланганлиги билан менинг эътиборимни тортди. Қариндош-уруғлар, таниш-билишлару қўшниларга ҳам тавсия қиляпман.

Андижон шаҳридаги “Standart axis med klinik”хусусий шифохонаси бош врачи Сардорбек Раҳмонов:

-Хабарингиз бор, шифокорлар юрагида хасталиги мавжуд беморларга ўрик ёки унинг қоқисини, қон босими борларга лимон истеъмол қилишни буюрадилар. Лекин, тўғрисини айтиш керак, ҳамма ҳам бунга амал қилавермайди. “CIBUS natural” МЧЖнинг витаминли аралашмалари бизгаям, беморларгаям қулайлик туғдиради.

Мана, бир йилдирки, шифохонамизда даволанаётганларга шу маҳсулотларни тавсия этамиз.Улар, илмий тил билан айтганда, даво муолажаларини яхшилашда катализатор вазифасини ўтайди. Яъни, беморларнинг соғайишини тезлаштиряпти. Шунинг учун витаминли аралашмаларни барча хасталикларда қўллаш мумкин. Ундан соппа-соғ одам ичса, яна ҳам яхши, касалликнинг олдини олади. Айниқса, камқонлик ва камқувватлиликни даволаш, иммунитетни оширишда “Наъматак+зирк” аралашмаси жудаям фойдали.

Андижон шаҳридаги “Oxford kids” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Миржаҳон Ҳакимов:

-“CIBUS” маҳсулотлари билан “Andijan open” халқаро кўргазмасида танишган эдик. Ўрганиш жараёнида улар сифатли, табиий ва шифобахш эканига амин бўлдик. Корхона билан ҳамкорликда муассасамизда фитобурчак ташкил этдик ва тарбияланувчиларга “Multi Vitamix” витаминли аралашмасидан шарбат тайёрлабберишни йўлга қўйдик. Натижа ёмон эмас. Болалар яхши қабул қилишди.

ВИТАМИНЛИ ҚАНДАЙ АРАЛАШМАЛАР ТАЙЁРЛАНАДИ?

Бу ҳақда корхона раҳбари Дилшодбек Комилов шундай дейди:


-Ҳозирги кунда барча ёшдагилар учун мўлжалланган саккиз турдаги маҳсулот тайёрланяпти. Булар: мева-ёнғоқли “Витамикс”, мевали “Қора олхўри”, “Ўрик қоқи”, “Лимонелли”, сабзавотли “Ошқовоқ”, “Қизилча-сабзи”, резавор мевали “Наъматак-зирк” ва мева-шоколадли “Фрутелла” аралашмаларидир.

Кўпчилик уларни оддий қиём, деб ўйлаяпти. Асло бундай эмас. Кўринишидан балки ўхшар. Лекин, у шифобахш ва витаминдорлиги 70 фоизгача сақланган табиий маҳсулот. Қолаверса, улар табиий йод билан бойитилгани билан ҳам шифобахшдир. Уни чойга қўшиб ичиш, қайнатилган сувга қўшиб, шарбат, қатиққа солиб, соф витаминли йогурт тайёрлаш мумкин. Айни пайтда мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилаётган “Multi Vitamix” витаминли аралашмаси асосан болаларга мўлжалланган. Ундан шарбат тайёрланиб, ҳар куни тарбияланувчиларга бериляпти. Албатта, бу, уларнинг саломатлигига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Маҳсулотларимиз шу кунларда Фарғона водийсининг барча вилоятларидаги дилерлик пунктлари орқали савдо дўконлари ва дорихоналарда сотиляпти. Уларни харид қилувчилар кундан-кунга ортаётганлиги қувонарли. Демак, бизнинг сифатли маҳсулот тайёрлашга бўлган интилишимиз юртдошларимиз томонидан қўллаб-қувватланяпти.

ҚАНДАЙ ХАСТАЛИКЛАРДА ҚЎЛЛАНИШ МУМКИН?

“CIBUS natural” МЧЖнинг витаминли аралашмалари экологик тоза, табиий маҳсулотдир. Улар жаҳон тиббиётининг отаси, буюк олим ва файласуф Абу Али ибн Сино кўрсатмаларига асосан, ўрик ва олхўри, майиз, бодом, ёнғоқ, лимон, асал, наъматак каби мевалар ва сабзи, ошқовоқ сингари сабзавотлардан тайёрланади.

Таркибида 29 хил витамин ва маъданлар мавжуд бўлган, табиий йод билан бойитилган, холестеринсиз аралашманинг инсон организмига фойдаси катта. Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, уларни юрак етишмовчилиги, қон босими кўтарилиши, камқонлик, камқувватлилик, иштаҳасизлик, қалқонсимон без касалликларида қўлланиш мумкин.

Шунингдек,

-юрак фаолиятини яхшилайди;

-қувватни оширади;

-қонни кўпайтиради;

-мия фаолиятини яхшилайди;

-иммунитетни оширади;

-модда алмашинувини яхшилайди;

-организмни ёшартиради;

-вазнни камайтириш, яъни озишга ёрдам беради;

-ичаклар фаолиятини созлайди.

“CIBUS natural” МЧЖ ўз маҳсулотларини мамлакатимиздаги мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ва ишлаб чиқариш корхоналарига тавсия этиш лойиҳасини илгари сурмоқда. Бу, ёш авлоднинг, жумладан, меҳнаткашлар саломатлигини яхшилашда аҳамиятлидир.

Манзил: Андижон шаҳри, Янги Айланма кўчаси, 1-уй. Телефон:(91) 616 -08- 88.

Нажмиддин ЭРГАШЕВ.

Реклама ўрнида.