Хорижда

ЧЎКАЁТГАН ФИЛ БОЛАСИНИ ҚУТҚАРАМАН ДЕБ ҲАЛОК БЎЛИШДИ


09.10.2019   1199

Таиланднинг Кхауяй миллий паркида олтита фил сувга чўкиб ҳалок бўлди, дея хабар берди «Интерфакс».

Хабарга кўра, фил боласи Хаев Нарок шаршараси яқинидаги дарё кечувида сирпаниб кетган ва тўда аъзолари уни қутқаришга уринган. Натижада бу уриниш ҳалокатли якунланган.

Саъй-ҳаракатлар туфайли иккита фил қутқариб олинди. Мутахассислар бу жониворларнинг ҳам ҳаёт учун курашиши оғир кечади, сабаби ҳалок бўлган тўда аъзолари уларга жамоа сифатида кўмак берган, деб ҳисобламоқда. Филлар ниҳоятда таъсирчан ҳайвон ҳисоблангани учун ҳам қурбон бўлган гуруҳдошларини кўп ёдга олади.

Шаршара яқинида бу каби фожиалар аввал ҳам содир бўлган. 1992 йилда шунга ўхшаш вазият юз бериши натижасида саккизта фил ҳалок бўлганди.