ЖАМИЯТ

ЧИН ЮРАКДАН


09.05.2018   1520

Андижон шаҳридаги "Саховат" кексалар ва ногиронлар интернат уйида "Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас" деб номланган маданий тадбир былиб ытди. Ҳозир бу ерда 78 нафар ёши улуғ инсон истиқомат қилаётган былса, 6 нафари оила қурдилар.

Тадбир ташкилотчилари – вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда "Автотест Андижон" ықув маркази ходимлари кексаларни байрам билан қутладилар. Телевизор ва ногиронлик аравачаси совға қилдилар.

– Кынгилларга қувонч улашганимиздан хур-сандмиз дейди, –"Автотест Андижон" ықув маркази директори Ж. Эгамназаров. – Акциямиз давомида вилоят ногиронларни реабилитация қилиш марказига, "Чувама" аёллар ҳамда "Бытақора" эркаклар мурувват уйларига ва бошқа ижтимоий муассасаларга ногиронлик аравачалари олиб келдик.

Андижон давлат тиббиёт ҳамда қишлоқ хыжалик институтларининг талабалари тадбирларда иштирок этиб, совға-саломлар улашдилар.

Шаҳар маданият уйи,"Истеъдодлар академияси" болалар ансамблининг хонандаю созандалари куй-қышиқлар ижро этиб, отахон ва онахонлар билан рақсга тушдилар.

Ж. СОДИҚЖОНОВ.