Андижон 24

ЧИН САНЪАТКОРЛИК МАҚОМИНИ ЯХШИ ҚЎШИҚ, ЯХШИ ХУЛҚ БЕЛГИЛАЙДИ


03.07.2019   1900

Бугун қайси касб ёки ҳунар эгалари кўпдейишса, ҳеч иккиланмай қўшиқчилар, дея оласиз. Телевизор мурватини бурадингиз – янги-янги қиёфаларга кўзингиз тушаверади. Лекин эътибор берганмисиз, ҳозир эшитган қўшиғингизни бир оздан сўнг сўзи тугул мазмунини эслаб қолишингиз амри маҳол. Шунақа. Кўнгилга манзур бўладиган қўшиқларни топиш тобора муаммога айланиб бормоқда.

Кимдир қўшиқчиликда истеъдоддан кўра иқтисодмуҳим бўлиб қолганидан, янабиров мухлисларнинг диди саёзлашиб бораётганлигиданнорози. Мазмунан бир-бирига номутаносиб мисралар, шевага оид сўзлар шақир-шуқур "тўкилади". Худди эски темир-терсакдай. "Куйлаётганлар" ижод маҳсулининг нечоғлиталабларга, мухлислар хоҳишига жавоб бериши ҳақида ўйлаб кўрганми? Миллий эстрадамизнинг кўп танқидга учраётгани ҳам айнишундай "ижодий янгиликлар"нинг хонандалар орасидаоммалашаётганлиги билан боғлиқ эмасмикан?

"Устозлар", "Сабо келтир хабар қишлоқларимдан", "Андижоним, гўзал шаҳрим" – бу қўшиқларнинг номини эшитибоқ хиргойи қилишга тушасиз. Мана ҳақиқий санъатнинг сеҳри, қудрати. Уларнинг яратилганига салкам ярим аср бўляпти.

– 1973 йили республикамизнинг биринчи раҳбари Шароф Рашидов пахта йиғим-терими олдидан, вилоятимизда, хусусан, Асакада бўлганида катта концерт намойиш қилинди, – дейди халқимизнинг севимли хонандаси, ўлмас наволар муаллифиСанобар Раҳмонова. –Шунда менга – оддий чўпон қизига эътиборлари тушди. "Шу қизчанинг қўшиқларини фильм-концерт қилиб кўрсатсак", деган топшириқ берилган. Устозим Ғуломжон Рўзибоев билан ўнга яқин қўшиғимни тайёрладик. Фильм 1974 йил телеэкран юзини кўрди.

Ўша пайтда 13 ёшдаги қизалоқнингбетакрор овози, ижрочилик маҳорати томошабинлар олқишига сазовор бўлган. Қўшиқлари тилдан-тилга ўтиб, кўнгил мулкига айланганди.

– Давлатимиз раҳбарининг ёшлар камолоти йўлидаги беш ташаббуси адабиёт, санъат, маданият соҳаларини янада ривожлантириш йўлида янги босқични бошлаб берди. Шундай эмасми?

– Албатта. Бу борада ўз ечимини кутаётган долзарб муаммоларни бартараф этиш бўйича хайрли ҳаракатлар қанот ёзаётир. Юртбошимиз таъкидлаганидек,интернет ва юксак технологиялар асрида адабиёт ва санъат, маданиятимизнинг ўрни ва таъсирини нафақат сақлаб қолиш, балки қандай қилиб уни кучайтириш мумкин, деган тўғри ва одилона саволлар барчамизни, биринчи навбатда, халқимизнинг энг илғор вакиллари бўлган ижод аҳлини ўйлантириши зарур.

Биргина санъат соҳасини олайлик, савияси жиҳатдан талабга жавоб бермайдиган аксарият қўшиқлар ва уларнинг ижрочилари фаолияти қизғин муҳокама қилинмоқда. "Ўзбекконцерт" эстрада бирлашмаси томониданўтказилган матбуот анжуманларида, телеканаллар орқали уюштирилган суҳбатларда таклифлар билдирилмоқда. Бу борада ўзгаришлар бўлаётгани, кўплаб тароналар телерадио эфирларидан олиб ташлангани, қаттиқ назорат ўрнатилажаги ҳақида ваъдалар олинмоқда. Негадир ҳануз ижобийтомонга силжишқониқарли даражада эмас.

– Мана шулардан келиб чиқиб, бугунги қўшиқчиликка бўлаётган эътирозларга сабаб нимада, деб ўйлайсиз?

– Тўғриси, куй-қўшиқнинг мазмунини, санъатнинг асл моҳиятини тушуниб улгурмаган баъзи "хонандалар"ни деб эстрада вакиллари танқидга учрамоқда. Асосий муаммо– хориждан кўчирмачилик қилинаётгани, яъни плагиатга йўл қўйилаётгани. Илгари бадиий кенгашнинг талаби қаттиқ бўларди. Кўрикка ўнлаб қўшиқларимизни тақдим этардик. Қайсидир нотаси бошқа бир асарга ўхшаб қолса ҳам тасдиқланмасди. Атиги уч-тўрттасининггина "омади" чопарди. Бугун-чи?! Бундай тартиб, талаб йўқ. Ҳар ким хоҳлаганини куйлайди. Таълим муассасаларида ўқитилаётган ашула дарсларининг сифатини ўрганиш керак.

– Демак, мактабларда дарсларнинг қай йўсинда олиб борилаётганини қаттиқ назоратга олиш керак.

– Худди шундай. Ўқувчига таълим бераётган ўқитувчи нимани ўргатаётганини, аввало, ўзи ҳис қилиши лозим. Маданият ва санъат муассасалари ходимларининг 50 фоиздан ортиғи олий маълумотга эга эмас. Чекка-чекка ҳудудларимизда иқтидорли ёшлар кўп. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижодий камолоти учун барча шароитларни яратиб бериш устувор вазифаларимиздан бири бўлиши керак. Мусиқага,санъатга меҳрини бериб улғайган йигит-қиздан ёмонлик чиқмайди. Турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолиш ҳолатлари кузатилмайди.

– Санобаропа, санъатнинг нони қаттиқ де-йишади. Шунданми, аксарият аёл қўшиқчиларнинг оиласи атрофида ҳар хил шов-шувлар, миш-мишлар айланади.

– Оиланинг тинчлиги, мустаҳкамлигини таъминлаш кўпроқ аёлнинг зиммасига тушади.Айниқса, қўшиқ куйлашни тақдир деб билганлар чидам, сабр, иффат, садоқатни доимий либос қилиши керак. Санъат йўлидан боришимга ҳеч ким монелик қилмаган. Катта оила келиниман. Турмуш ўртоғим Илҳом ака саккиз фарзанднинг кенжаси. Кекса қайнонам, қайнотамнинг дуосини олиб, оналик, бекаликнинг уддасидан чиқишни биринчи ўринга қўйганман.

Оиладаги муҳит, турмуш ўртоғимнинг санъаткорлиги, менга бўлган эътибори, ҳурмати туфайли ҳаётим осойишта. Фарзандларимиз Дилбархон, Исломбек, Ихлосбек, Мадинабонуларни тарбиялаб, камолга етказдик. Келин олдик, қиз узатдик. Бир этак набирали бўлдик. 2006 йилдан буён оилавий гуруҳимиз фаолият юритиб келмоқда. Ўғлимиз Ихлосбек маданият ходими. Исломбек – продюсер. Фарзандларимнинг ҳаммаси санъатга ихлосманд.

– "Тановар", "Шашмақом", "Дугоҳ", "Сегоҳ"ларни тинглаганимизда асрлар ошган қадриятларимизу сочи қирқта қилиб ўрилганраққосаларимизнинг ҳаё тўла хиромлари кўз олдимиздагавдаланади. Шу ўринда Давлатимиз раҳбари эътироф этганидек, сизнинг ҳам иболи, ҳаёли, ҳақиқий ўзбек қизига хос қиёфангиз қанча-қанча ёшларга ибрат бўлган эди. Бугун видеоклиплардаги қаҳрамонлар эса...

– Саҳна маданияти, кийиниш одоби деган тушунчалар бор. Афсуски, бугун айрим клипларни оила, фарзандлар даврасида томоша қилиб бўлмай қолди. Ғарбга тақлид, очиқ-сочиқ ки-йиниш, устига-устак маъно-мазмунсиз сўзлар...Ўзбекмиз, ўзимизга хос миллийлигимиз, маданиятимиз бор. Яхши қўшиқ баробарида яхши хулқ ҳам чин санъаткорлик мақомини белгилашини ҳеч қачон унутмаслик керак.

– Мазмунли суҳбат учун раҳмат.

Гулжаҳон

ЖАББОРОВА.