ЖАМИЯТ

«...ЧИЛАНГАР ҲАМ ПСИХОЛОГ БЎЛИШИ ЗАРУР...»


04.02.2021   470

Бугун Жалақудуқ туманида 51 594 та уй ичи газ жиҳозлари хатловдан ўтказилган. Шундан 28 313 донаси табиий газдан фойдаланувчи истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келса, 23 281 таси суюлтирилган газдан фойдаланувчи истеъмолчиларнинг газ жиҳозларидир. Жами газ жиҳозларининг 29 мингдан ортиғини 2 комфоркали, 6 449 тасини уч ҳамда 13 мингга яқинини тўрт комфоркали газ плиталари ташкил этади. Шунингдек, 120 та иситиш қозонлари, 604 та титанлар ва 2 402 та бошқа турдаги газ жиҳозлари мавжуд.

  • Бизни ишимиз бевосита одамлар билан боғлиқ. Умуман олганда чилангар ҳам психолог бўлиши зарур, ҳар бир хонадонга кирганда ҳар хил одам билан учрасан,-дейди “Jaladuduqtumangaz” газ таъминоти бўлимининг уй ичи газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Умиджон Неъматов.– Шу пайтда кимдир тушунади, яна кимдир эса йўқ. Агар чилангар хушмуомалалик билан техник кўрик нега зарур эканлигини тушунтирса албатта, ҳар бир истеъмолчи буни тушунади ва ўз газ жиҳозини созлатади.

“Jaladuduqtumangaz” газ таъминоти бўлимининг уй ичи газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш бўлими чилангарлари томонидан хонадонларда газ жиҳозларини техникқаровдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.Шу кунга қадар туман бўйича 8 мингга яқин газ жиҳозлари тўла техник қаровдан ўтказилиб бўлинди. Кўрик пайтида газ плиталарини созлаш, керакли қисмларини мойлаш ҳамда газ сизиб чиқиш ҳолатларини ҳам текширишда сифатга эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, кўрикдан ўтказиш пайтида истеъмолчиларга газ хўжалигидан фойдаланиш қоидалари билан биргаликда, энергия тежамкор газ жиҳозларидан фойдаланиш ва уларнинг афзаллиги, мўриконларга алоҳида эътибор қаратиш каби масалаларда ҳам тушунчалар берилмоқда.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати