Спорт

Чемпионлар лигаси очилиш маросими бўлиб ўтди


01.07.2017   1906

19:00. Маросимда сухандонлар ўтказилаётган халқаро турнир ҳақида маълумот бердилар. Шундан сўнг ҳарбий марш садолари остида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи олиб кирилди. Гулдорс қарсаклар ва олқишлар янгради.

Табрик учун сўзга чиққан Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Рахматуллаев барча иштирокчиларни яқинлашиб келаётган мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда бугунги спорт байрами билан муборакбод этди. Мустақиллик йилларида спорт соҳасида эришилган муваффақиятлар ҳақида гапириб, ўтган йилги олимпиада ўйинларида эришилган ютуқларга алоҳида тўхталди.

Андижон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси раиси Жасур Акрамов, Халқаро қўл жанги федерацияси президенти Сергей Астапов Александрович, Халқаро қўл жанги федерацияси вице президенти, мусобақа бош промоутри Владимир Примок Викторович, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси раиси Иминжонов Рустам Олимович мусобақа иштирокчиларига омад тиладилар.

Жумладан, Р.Иминов яқинда бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда 15 давлатдан келган 300 дан ортиқ қўл жанги усталари орасида мамлакатимиз вакиллари 16 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза медалларига эга бўлиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ижро этилди.

Андижон вилояти ҳокими Шухрат Абдураҳмонов ва вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги ферерациясига Республика ҳамда Халқаро қўл жанги федерацияларининг ташаккурномалари топширилди.

Айни дамда “Ялла” гуруҳи хонандаси, Ўзбекистон Халқ артисти Фаррух Зокиров бошлаб берган таниқли хонандалар иштирокидаги концерт дастури мухлисларга кўтаринки кайфият бахш этмоқда.

AUZ.uz on-line гуруҳи.