Спорт

ЧЕМПИОНЛАР БУВИСИ


12.02.2021   1386

Юртимизда спортчилардан иборат оилалар кўп. Қўрғонтепалик Усмонохуновлароиласи анна шулардан бири. Юртдошларимиз доимо ҳар жабҳада ўрнак бўлиб келишмоқда.

Меҳмоной ая Усмонохунова 5 фарзанднинг онаси, 2 ўғил, 3 қизи бор. Улар спортнинг эркин кураш тури билан шуғилланишади. Барчаси Жаҳон, Осиё чемпионатлари иштирокчилари, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари.

Онахоннинг тўнғич ўғли Озодбек эркин кураш бўйича собиқ СССР чемпиони. Фарзандлари Темурбек, Жасурбек ва Жавлонбек Усмонохуновлар ота изидан боришмоқда.

Набиралари ҳам шу спорт турининг фидойилари. Ойбек ва Отабек эркин кураш бўйича Ўзбекистон чемпиони. Шохрух ва Бегижон Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари. Кенжа набираси Нодирбек ҳам акалари қаторида, 12 ёшда бўлишига қарамай Ўзбекистон чемпиони.

  • Кўча – кўйда, маҳаллада ҳамма мени чемпионларнинг бувиси деб мурожаат қилишади, - дейди Меҳмоной ая Усмонохунова. - Шунда жуда фахрланиб кетаман. Етказганига шукр, дейман. – Президентимиз томонидан ёшларни спорт­га жалб этиш масаласига жиддий эътибор қаратилаётгани, набираларим ва улар тенгқурларига катта мадад бўляпти. Улар спортнинг барча турларида яхши натижаларга эришмоқдалар.

Ҳар доимҳаётда «Спорт саломатлик гарови» тамойилига амал қиламан. Оиламдагиларни жисмоний тарбия машғулотларига кўпроқ жалб этиш ҳаракатидаман. Спорт билан шуғулланганларнинг ҳаммаси ҳам чемпион бўлмаслиги мумкин. Лекин улар жисмонан соғлом, руҳан тетик бўлиб вояга етиши ҳаммамизнингэнг асосий ютуғимиз бўлади.

Рустамжон ЭШОНОВ.

Суратда: чемпионлар бувиси Меҳмоной ая Усмонохунова оиласи даврасида.

Азаматжон ТОШМАТОВ олган сурат.