Хорижда

«ЧЕЛСИ» БОШ МУРАББИЙИ «ЮВЕНТУС»ДА ИШ БОШЛАЙДИ


12.06.2019   118

Футбол оламида “Челси” бош мураббийи Саррининг Италиянинг “Ювентус”(Турин) клубини бошқариши ҳақида хабар тарқалганди. Аммо лондонликлар Саррини вазифасидан озод этишга тайёр эмас эдилар. Аммо мутахассис Италияга қайтишни ҳоҳлаётган эди. Маълумотларга кўра Сарри келгуси ҳафтада "Ювентус" билан 5 йиллик шартнома имзолайди, дейилади Std.uz. Yuve хабарида.

Хабарларга кўра «Челси» Сарри учун «Ювентус»дан 5 млн фунт стерлинг талаб қилаётган эди.