Хорижда

Чегарадаги антиқа тўй


02.12.2017   757

Севишганлар жуфтлиги АҚШ ва Мексика чегарасида ғаройиб тўй маросимини уюштиришди. Financiero порталининг хабарига кўра,

АҚШлик куёв Брайан Хьюстон ва мексикалик келин Эвелия Рейеслар икки давлат ўртасидаги чегарада расмий никоҳдан ўтишди. Бу ҳолни куёвтўра “Севги чегара билмайди” дея изоҳлади. Келинчак эса, ортиқча оворагарчиликларсиз, АҚШда яшаш имконини қўлга киритди.

Севишганларнинг антиқа тўйини ташкиллаштиришда чегаранинг ҳар икки томонида фаолият юритадиган Border Angels (“ Чегара фаришалари”) ташкилоти ходимлари кўмак беришди.