Андижон 24

CALL-МАРКАЗ ЭШИТАДИ


24.07.2020   2171

Андижон шаҳридаги Call-марказ кунига саккиз соат, ҳафтасига етти кун тартибида ишламоқда. Ўн нафар кўнгилли ёшлардан иборат гуруҳвилоят миқёсида эҳтиёжманд аҳолидан тушаётган мурожаатларни компьютерда қайд этиш ва ёрдамни ташкил этиш билан 9.00 дан 17.00 га шуғулланмоқдалар.

-Шаҳар ва туманларда уч нафардан волонтерларимиз бор, - дейди Нуриддин Абдулазизов. –Жами Call-марказ фаолиятига 470 нафар ёшлар жалб қилинган. Озиқ-овқат маҳсулотоларини етказиб беришга ҳам “Дамас”, “Лабо” автомашиналари бор кўнгиллилар ҳисса қўшяптилар.

-Битта оператор бир кунда 25-30 тагача мурожаат қабул қилади, - суҳбатга қўшилади волонтер Ҳабибулло Солиев. – Маълумотлар тегишлилига қараб шаҳар ва туманларга етказилади. Ўша жойдан зарур ёрдам мурожаатчининг манзилига етказилади.

Call-марказ телефон рақамларини келтирамиз:

1197 (қисқа рақам); 97-580-61-11; 99-992-14-01; (74) 225-71-30; (74) 225-71-31; (74) 225-71-32; (74) 225-71-33; (74) 225-71-34; (74) 225-71-35; (74) 225-71-36; (74) 225-71-37; (74) 225-71-39; (74) 225-71-40.

«auz.uz» online гуруҳи.