ЖАМИЯТ

БЎЗНИ БЎСТОНГА АЙЛАНТИРАЁТГАНЛАР


25.08.2019   4623

Республикамизда ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар кўлами кундан-кунга ортиб бормоқда. Мисол учун, Бўз туманини олайлик. Чўл-у биёбон ўрнидаги бўз ердан бўстонга айланган бу маскандакенг миқёсдаги бунёдкорлик ишлари олиб бориляпти. Натижада йўллар таъмирланиб, аҳолининг табиий газ, электр энергияси, тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондирилмоқда. Транспорт ва савдо хизматлари шаклланиб, тадбиркорлик фаолияти қўллаб-қувватланмоқда.

-Биз яшаб турган маҳалла туман марказидан 10 км. узоқликда жойлашган,-дейдиЯкка тол МФЙдаги Муқумий кўчасининг 19-уйида истиқомат қилувчи Алижон Эргашев. -Биргина сув масаласини олиб кўрайлик. Ҳудудимиздаги мавжуд сув насосидан кечаю-кундуз “оби ҳаёт” аримайди. Бирор марта сувгазориққан эмасмиз. Буни қарангки, халққа яна ҳам яхши бўлсин, деб ҳар бир хонадоннинг остонасигача сув қувури тортиляпти. Бундай эътибордан, албатта, миннатдормиз!

Дарҳақиқат,Якка тол МФЙда шу кунгача4600 метр масофага янги сув қувурлари тортилди. Бу кўрсаткич йил якунига қадар туман бўйича 55 км. масофани ташкил этади. Ўтган йили бу каби ҳаракатлар 45 км. масофада амалга оширилганини ҳисобга олсакаҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасидаги ишлар кўлами тобора ортганига амин бўламиз.

-Бўз тумани дейилганда ҳамманинг кўз ўнгида сувсизликдан қақраб ётган ҳудуд пайдо бўлади,-дейди “Сувоқава” ДУК туман филиали раҳбари Жасурбек Садиров. –Ва ҳоланки, туманнинг 85 фоиз аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланган.

Бир сўз билан айтганда,Бўз тумани сувсозлари республикамиз Мустақиллигининг 28 йиллик байрамини муносиб қарши олмоқдалар.

Суратларда: “Сувоқава” ДУК корхонасининг Бўз тумани филиали раҳбариЖасурбек Садиров сувсозлар билан навбатдаги иш жараёнида.