Бугуннинг гапи

БЎЗДА ЎТКАЗИЛГАН САЙЁР ҚАБУЛДА ФУҚАРО 17 ЙИЛДАН БУЁН ҲАЛ БЎЛМАЁТГАН МУАММОНИ ЕЧИШДА ЁРДАМ СЎРАДИ


10.04.2019   5560

Бўз туманидаги Мустақилликнинг 15 йиллиги маҳалласида жойлашган “Қуёшча” болалар ёзги оромгоҳида Андижон вилоятидаги 3-сектор ишчи гурухи фуқароларнинг мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Икки юздаан ортиқ аҳоли вакиллари қатнашган қабулда йўлларни шағаллаш, ичимлик ва оқава суви, имтиёзли кредитлар, суюлтирилган газ балонларини ажратилиши, ҳудудда мактабгача таълим муассасасини қуриш, фуқароларнинг саломатлигини тиклаш ва ногиронлик аравачалари билан таъминлаш бўйича 50 дан ортиқ мурожаат қабул қилинган.

- 17 йилдан буён сарсон-саргардонман, ноҳакликларнинг қурбониман, - дейди Бўстон маҳалласида истиқомат қилувчи, 63 ёшли Турсуной Олимова.Ўзимнинг беш нафар фарзандим бор. Яна Туркияга кетиб йўқолган синглимнинг тўрт нафар фарзандини васийликка олганман. Кўп болали оила деб 1994 йилда туман ҳокимлиги менга Мустақиллик кўчасидаги, 72-уйнинг 5-хонадонини ордер асосида берган. Ўғилларимни уйлаб чиқармоқчи эдим. Тўй қилиш мақсадида 2002 йилда Россияга ишлагани кетганимда қўшним Жамила Бадаловадан болларим 80 минг сўм қарз олишган экан. Менга айтишмаган. Ёш ҳамда ногирон бўлганлиги учун ишлаб вақтида тўлаша олмаган. Кейин у калитни тортиб олиб бошқа бир аёлга ҳеч қандай ҳужжатсиз сотиб юборган. Қарзни ўша пайтдаёқ қайтишим билан тўлаб қўйдим. Лекин калитни қайтариб бермади. Уйни сотиб олган одамга учрашимни айтди. Судра судра билан шунча йил ўтди. Қанчадан қанча ташкилотларга учрадим ҳал бўлмаяпти. Судга берайдесам у аёл Россияда. Нима қилишимни билмайман. Уйимиз бўла туриб бир ўғлим қайнонасиникида, яна биттаси ижарада яшайди. Мен билан иккала қизим ва уч нафар фарзанди яшайди.

Т. Олимованинг масаласи тегишли ташкилотлар вакиллари томонидан ўрганилиб, тез орада қонуний тартибда ҳал қилиниши белгиланди.

- 14 ёшли фарзандим юрак пороги билан махсус рўйхатда туради, - дейди Янгиобод маҳалласида яшовчи Оязимхон Қодирова. – Шифокорлари айни шу ёшида операция қилиш имконияти борлигини айтишиб, Тошкентдаги шифохоналардан бирига йўлланма беришди. Улар яхши кутуб олиб, кўриклардан ўтказишди. Аммо операция учун 17 миллион тўлов қилишимиз зарурлигини айтишди. Бунча пулни тўлашга имкониятимиз йўқ. Шу кунгача ҳеч кимдан ёрдам сўрамадим. Аммо, бугун иложсизлигим, боламни ҳаётини асраб қолиш мақсадида ушбу сайёр қабулга келишга мажбур бўлдим.

Ушбу масалани учинчи секторга бириктирилган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили жойида ўрганиб, га май ойида операция учун бепул йўлланма берилишини билдирди. Унгача эса вилоят кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокорлари томонидан назоратга олинадиган бўлди.

Қабул давомида Чорвадор, Дехқонобод, Бўстон, Нурфшон, Гузар, Якка тол, Маданият, Сарбон, Мустақиллик 15 йиллиги, Гулистон, Сариқ жўга, Ғолиб, Меҳнатободмаҳалаллаларида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларга 10 та газ баллон ҳамда 7 нафар имконияти чекланган шахсларга ногиронлик аравачаси ва қулоқ эшитгич мосламалари тарқатилди. Яна 5 нафар фуқаронинг эса бандлиги таъминланди.

«auz.uz» online гуруҳи.