Спорт

БЎЗДА МУҲАММАДҚОДИР АБДУЛЛАЕВ БОКС МАКТАБИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


20.05.2019   2148

Бўз туманидаги 6-умумтаълим мактабида 2000 йилги ёзги Олимпиада ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев бокс мактаби ташкил этилди.

Мазкур мактаб ёшлар бокс билан шуғулланишлари учун барча зарур жиҳозлар билан таъминланди. Ёшларга ушбу спорт тури сир-асрорларини ўргатиш учун малакали мутахассислар жалб қилинди.

Муассасанинг очилиш маросимида таниқли чарм қўлқоп устаси Муҳаммадқодир Абдуллаев, бокс бўйича жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинлари совриндори Ўткирбек Ҳайдаров, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, ўқувчи-ёшлар ва бошқалар иштирок этишди, дейилади Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарида.