Андижон 24

БЎЗ ВА УЛУҒНОРДА ЭСА...


05.02.2019   1239

Якунланган 2018 йилда ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик (бизнес)да саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми ва суръати хусусида Андижон вилояти статистикабошқармасининг статистик ахборотномасида маълумот берилди.

Унга кўра, энг кўп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Андижон шаҳри (1108,2 млрд. сўм), Шаҳрихон (615,7 млрд.сўм), Андижон (509,7 млрд. сўм) ва Олтинкўл (410,6 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келди.

Пахтаобод (156,3 млрд. сўм), Хонобод шаҳри(132,0 млрд.сўм), Бўз (74,8 млрд. сўм)ваУлуғнор(59,9 млрд. сўм) туманларида ишлаб чиқариш ҳажми паст бўлганлиги қайд қилинди.