ЖАМИЯТ

БЎЗ ТУМАНИ ТРАНСФЕРТИНИНГ УМУМИЙ СУММАСИ 58 МИЛЛИАРДНИ ТАШКИЛ ЭТАДИ


27.04.2019   1108

Бўз туманининг ўтган йил учун белгиланган маҳаллий бюджет даромадлар режаси 18 миллиард 176 миллион сўмни ташкил қилган ҳолда, ортиғи билан ижро қилинди. Бу ҳақда «auz.uz» сайтига Бўз тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири Равшанбек Ашурохунов маълум қилмоқда.

Унинг айтишича, ўтган йил ва жорий йилнинг бирини чораги мобайнида бюджет даромадлар базасини кенгайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан туманда фаолият олиб бораётган ҳужжатсиз тадбиркорлар аниқланиб, қўшимча даромадлар туширишга эришилган.

Орттирилган маҳаллий бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш мақсадида жорий йил учун туман мақсадли ижтимоий трансферти учун, жами 58 миллиард 198 миллион 732 сўм ажратилган. Соҳаларга бўлинганда трансферт миқдори мактабгача таълим учун 8 миллиард 619 миллион 480 сўм, халқ таълими учун 36 миллиард 279 миллион 519 сўмни ташкил этган. Шунингдек, аҳолининг тиббий маданиятини, саломатлиги муҳофаза қилиш мақсадида, жами трансферт суммаси 13 миллиард 299 миллион 733 сўмга етган.

Мазкур сарфланиши кўзда тутилган трансертлар юқорида санаб ўтилган соҳаларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши шубхасиз.