Жамият

БУЮК БРИТАНИЯ ЭЛЧИСИ ВИЛОЯТИМИЗГА


19.02.2020   53

Буюк Британиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда вамухтор элчисиТим Торлоу Савдо-саноат палатасининг вилоят бошқармасига ташриф буюрди. Элчи жаноблари бошқарма биносида ишбилармонларга яратилган шароитлар ва имкониятлар билан танишди. Кўргазмалар залида андижонлик тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди.

Бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистон ва Буюк Британия давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларини янада кучайтириш, икки томонлама ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқиш ҳақида сўз юритилди.

Ҳ. ТОҲИРОВ.