ЖАМИЯТ

БЎСТОНДА 100 НАФАР ОИЛА УЧУН МАХСУС ҲИСОБ РАҚАМИ ОЧИЛИБ, 500 МИНГ СЎМДАН ПУЛ ТУШИРИБ БЕРИЛДИ


18.05.2020   711

Андижон вилоятининг Бўстон туманида Рамазон ойи муносабати билан 1100 нафар эҳтиёжманд оилага 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Шунингдек, 100 нафар оила учун “Агробанк” туман филиали томонидан махсус ҳисоб рақами очилиб, 500 минг сўмдан пул тушириб берилди. Бу ҳақда “auz.uz” мухбири хабар бермоқда.

Таъкидланишича, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида ҳудудда ташкил этилган 4-секторлар томонидан кам таъминланган, кўп фарзандли, карантин сабаб даромад манбасидан ажралган, ишсиз, ногирон, боқувчисини йўқотганларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилган.

Бундан ташқари юқоридаги каби оилалардан 100 нафарига “Агробанк” Бўстон туман филиали томонидан махсус ҳисоб рақами очилиб, 500 минг сўмдан пул маблағлари тушириб берилган. Шунингдек, 63 нафар фуқарога даволанишлари учун дори-дармонлар тарқатилган.

Маълум бўлишича, томорқадан унумли фойдаланиш мақсадида аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга сабзавот кўчатлари ҳам тарқатилган.

Маълумот учун, 4 март куни Андижон вилояти Бўстон туманида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида 2018 йил августидан бери туманга раҳбарлик қилиб келган Иномжон Мамадалиев бошқа ишга ўтгани муносабати билан, унинг ўрнига Садбархон Мамитова туман ҳокими этиб тайинлангани маълум қилинган эди.