Хорижда

БУРНИДАН ТИШ ЧИҚДИ


31.10.2017   992

Хитойлик бу аёл бурнидан қон оқишидан ва нафаси тиқилишидан азият чекар ва сурункали ринит касалига йўлиққанлигини айтарди. Daily Mail нашрининг билдиришича, Хунан провинциясидаги давлат шифохонаси отоларингологлари унинг касаллигига аниқлик киритишди.

Рентген суратларини кўздан кечирган шифокорлар унинг бурнини чап қисмида аллақандай ёт нарса борлигини билдиришди. Шифокорлар, даставвал, бурун ичига кичикроқ тош кириб кетган бўлса керак, деган фикрга боришди ва уни олиб ташлашмоқчи бўлишди. Бироқ операция жараёнида бемор аёлнинг бурнидан тиш ўсиб чиққани аён бўлди.

Ҳозирда аёл ўзини яхши ҳис этмоқда - бурнидан қон оқиши тўхтади, нафас олишини енгиллашди.