ЖАМИЯТ

БУЛОҚБОШИЛИКЛАРГА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ОНЛАЙН ТИЗИМ АСОСИДА ЕТКАЗИЛМОҚДА


23.11.2022   929

Бугунги кунда рақамлаштириш жараёни барча соҳалар каби газ тизими соҳасига ҳам татбиқ этилган. Аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлайн тизими мана бир йилдан ортиқки истеъмолчилар учун қулайликлар яратишда давом этмоқда.

Булоқбоши туманининг “Байналминал” маҳалла фуқаролар йиғини ҳам тоғлар бағрида жойлашган маҳаллалардан. 799 нафар истеъмолчига эга маҳалла аҳлида 1116 та маиший газ баллонлари мавжуд бўлиб, баллон билан таъминланганлик даражаси 140 фоизга етказилган. Барча аҳоли суюлтирилган газни ID карталар орқали олаётганларига бир йилдан ошди. Онлайн тизим орқали газ етказиб бериш бошланган вақтларда истеъмолчиларда тушунарсиз ва норозиликлар ҳолатлари учраган бўлса, ҳозирда ушбу тизимдан барча мамнун. Махсус карта орқали газ учун тўловни ечиб олиниши, газ учун ортиқча тўлов олмаслик, ҳар бир маиший газ баллонни кузатиш имкони мавжудлиги аҳоли учун қулайлик туғдирмоқда. Йил бошидан бери “Байналминал”ликларга 195.400 тонна газ еткаўиб берилган бўлиб, белгиланган режа амалда 145 фоизга бажарилмоқда.

Онлайн тизим орқали газ етказиб бериш Хўжаобод ва Қўрғонтепа туманларида ҳам бир маромда олиб борилмоқда. Барча истеъмолчилар тўла ID карталар таъминланган. Маиший газ баллонларда ҳам бар кодли ёрлиқлар мавжуд. Аҳоли эса яратилган қулайликлар бўйича газ баллонларни алмаштирмоқда. Шу ўринда, истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб берувчи махсус автотранспортларда назорат тарози мавжудлигини ва ҳар бир истеъмолчи ўзи қабул қилиб олаётган маиший газ баллонданги суюлтирилган газ миқдорини текшириб олишга ҳақли эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

“ҲудудгазАндижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати