ЖАМИЯТ

Булоқбоши тумани: «Ўзбекистон – умумий уйимиз»


20.04.2018   1591

Булоқбоши туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактабида «Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари», «Ватан туйғуси» ҳамда «Одобнома» фани ўқитувчиларининг “Ўзбекистон – умумий уйимиз» мавзусидаги туман семинари бўлиб ўтди. Унга тумандаги шу фанлардан сабоқ бериб келаётган устозлар таклиф этилдилар. Таълим муассасида бугунги кунда Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган ўзбек ва қирғиз миллати вакилларининг фарзандлари таълим тарбия олиб келмоқдалар. 1991 йилда фаолият кўрсата бошлаган мактабда 31 нафар педагог ходимлар 250 дан зиёд ўқувчиларга пухта билим бермоқдалар.

Анжуман давомида иштирокчилар 6 та синфда дарс ўтиш жараёни билан танишдилар. Унда ноананавий тарзда дарсни ташкил этиш, ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш, замонавий ахборот технологиялари ва ўқув-услубий қўлланмаларидан самарали фойдаланиш бўйича мактабда қўлга киритилган тажрибалар ўрганилди. Айниқса, ўқувчиларнинг тиришқоқлиги, фанларни ўзлаштиришдаги ютуқлари меҳмонларнинг эътиборини тортди.

Тадбирда Андижон давлат университетининг қирғиз филологияси факультетида таҳсил олаётган талабалар иштирок этиб, дарсларни кузатдилар. Адабий-бадиий дастурда ўқувчилар томонидан ўзбек ва қирғиз тилларида шеър, қўшиқлар ижро этилиб, саҳна кўринишлари, рақслар намойиш қилинди.

Муроджон ТЎХТАНАЗАРОВ.