Андижон 24

БУЛОҚБОШИ ТУМАНИ КУМГУЗАР МФЙ ҲУДУДИДАГИ ЯНГИ КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ТОПШИРИЛИШ АРАФАСИДА


08.02.2021   3054

Бугунги кунда аҳолини уй-жойга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида жойларда кўплаб қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Булоқбоши тумани Кумгузар МФЙда қурилган кўп қаватли уйлар ҳам ўз эгаларига топширилиш арафасида. Ҳозирда уйлар атрофларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари аҳолини спортга жалб этиш, ҳамда уларнинг саломатликларини бирдай сақлаш мақсадида уйлар олди тарафига “Street Workout (маҳалла ва кўча фитнеси) спорт майдончаси, ҳамда “BOOKCAFE” қурилиши якунланмоқда. Буларнинг барчаси аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, уларни ҳаётдан рози бўлишларига хизмат қилади.

«auz.uz» online гуруҳи.