ЖАМИЯТ

БЎЛҒУСИ ШИФОКОРЛАР ҚАСАМЁДИ


30.06.2019   1094

Андижон шаҳридаги Ёшлармаркази Андижон давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари, бакалавриат ва магистратура йўналишлари битирувчи талабалари, уларнинг ота-оналари, яқинлари ҳамда меҳмонлар билан гавжум бўлди. Марказнинг байрамона безатилган тантаналар залида битирув кечаси тадбири ташкил этилди.

Тантанали тадбирни институт ректори М.Мадазимов очиб, барча битирувчиларни унутилмас ва қувончли кун билан қизғин муборакбод этди. Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов битирувчиларга ўзининг самимий тилакларини билдириб, “оқ йўл” тилади. Тантанали равишда имтиёзли дипломлар ва “Магистрликдипломи”ни топширдилар.

Бўлғуси шифокорлар ўз олдиларида турган масъулиятли ва шарафли вазифаларига киришишларидан олдиниш фаолиятлари давомида виждонан, ҳалол меҳнат қилиб, халқ саломатлиги йўлида куч-ғайратини аямасликлари учун “Ўзбекистон Республикаси шифокори қасамёди”ни қабул қилдилар.

Тантанали тадбирда кафедра мудири, профессор З.Салоҳиддинов, ота-оналардан Ш.Каримова, битирувчилардан А.Рустамжонов, Г.Иномовалар самимий қутловларинибилдирдилар.

Раънохон ХАЙИТБОЕВА.