Андижон 24

БЎЛАЖАК ҲУҚУҚШУНОСЛАР МАЪМУРИЙ СУД ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР


11.05.2023   437

Андижон вилояти маъмурий судида юридик техникум ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди. Тадбир аввалида ёшлар судга мурожаат этувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Юридик техникум ўқувчиларининг назарий билимларини амалиёт билан мустаҳкамлаш, кўникмаларини ривожлантиришда ҳуқуқ амалиёти билан яқиндан танишув муҳим аҳамиятга эга. Вилоят маъмурий суди раиси Мўйдинжон Салимовнинг ёшларнинг билан очиқ мулоқотида ҳам бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, хусусан, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли юзага келувчи низолар билан боғлиқ ишлар хусусида тушунчалар берилди.

Учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.