Андижон 24

Бухорода туристик полиция ўз ишини бошлади


28.02.2018   1251

Бухоро вилояти ИИБ туристик хавфсизликни таъминлаш бошқармасида 45 нафар ходим ўз фаолиятини бошлади. Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига асосланиб, «Газета.uz» бу ҳақда хабар берди..

Улар видеокузатув тизимлари билан жиҳозланган махсус автомобиль ва автобусларга эга бўлади. Бу, вазиятни тезкор таҳлил қилиб, туристлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш имконини беради.

Туристик полиция ходимлари чет тилларини билади ҳамда этикет асослари бўйича инструктаждан ўтган. Уларда хариталар ҳамда навигация ва электрон таржима тизимларидан фойдаланиш учун планшетлар бор.