Иқтисодиёт

Бугунги ҳаракат – эртанги баракат


14.11.2017   633

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини амалга тадбиқ этиш бўйича Избоскан туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда айни кезда 391та боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, полизчилик фермер хўжаликларининг фаолияти йўлга қўйилган. Деҳқон фермерлар 772,20 гектар майдонга кузги тўқсонбости экинлари экишни ният қилишган. Ҳозиргача 70,5 гектар ерга кузги пиёз, 225,7 гектарга саримсоқпиёз, 103,8 гектарга пиёз, сабзи, ош лавлаги, кўк пиёз, резавор кўкатлари экилди.

Экиш мавсумини тез ва сифатли олиб бориш мақсадида тадбир ва ўқув семинарлари ўтказилиб борилмоқда. Иккинчи сектор раҳбари, туман прокурори С. Худойбердиев иштирокида “Қўғай” массивининг «Рустам ишончи» боғдорчилик фермер хўжалигида фермерлар, туман иқтисодий комплекс вакиллари, туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими мутахассислари иштирокида навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди.

Бу ерда маҳаллий фермер Рустамжон Мамасолиев 3 гектар майдонда боғ яратишни кўзлаб, ярим пакана “Старткримсон” навли 3620 туп олмани меҳр билан парваришламоқда. У боғ қатор ораларидан самарали фойдаланиш мақсадида, келгуси йил ҳосили учун 2 гектар ерга кузги ва тўқсонбосди пиёзнинг «Бангог» ва «Харсидон» навларини экиб, яна 1 гектар майдонга эртаки картошка уруғларини тайёрлаб қўйди.

Семинар иштирокчилари ёш ва изланувчан фермернинг ишлари билан танишишиб, ўзаро тажриба алмашдилар. Семинар иштирокчилари «Пиллахона» кўчасида яшовчи Обиджон Муҳаммадиев хонадонида ҳам бўлишиб, томорқа майдонига саримсоқпиёз экиш жараёнини кузатдилар.

Тадбирда С.Худойбердиев Президентимизнинг юқоридаги Фармонининг ижросини таъминлашда амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифаларга тўхталиб ўтди.

Маҳмуджон РУСТАМОВ,

auz.uzнинг жамоатчи мухбири.

Суратларда: семинардан лавҳалар.

Муаллиф олган суратлар.