Андижон 24

БУГУН ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИДА...


22.04.2020   4484

Туманнинг Тешиктош ҳудуди, «Ғайрат» массиви адирликларидаги оборотдан чиқарилган, лалми ерлардан 35 гектари бандлиги таъминланмаган 200 га яқин фуқарога бўлиб берилди.

Шунингдек, туман ҳокими Фурқатбек Бузруковнинг ташаббуси билан ушбу ер майдонлари махсус техникалар ёрдамида текисланиб, дастлабки экин экиш учун тайёр ҳолатга келтирилмоқда. Ердан фойдаланишда керакли бўлган кўчатлар ҳамда дуккакли экинлар уруғлари етказиб берилади. Бундан ташқари, шу ҳудудга сув олиб чиқиш учун кўплаб махсус техникалар жалб этилиб, ҳозирда иш жадал суратда давом этмоқда.

***

“Гулбаҳор” массиви ҳудудида эса сабзавот ва боғдорчиликка ихтисослаштирилган, лекинҳозир тўлалигича фойдаланилмай турганер майдонлари ишсиз юрган аҳоли вакилларига дуккакли, полиз ва сабзавот экинлари экиш учун бир йил муддатга туман ҳокимининг тегишли фармойиши билан бириктириб берилди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимининг ўринбосари, «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М. Юнусова, туман ҳокими Ф. Бузруков ва бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари массивда бўлишди.

Шу куни фуқароларга ажратиб берилган ер майдонлари техникалар ёрдамида шудгорланди, теккисланди, экин экиш учун тайёрлаб берилди. Шунингдек, улар уруғлик картошка ваполиз кўчатлари билан таъминланди.

***

Шу куни меҳмонлар тумандаги Қиличмозор МФЙда жойлашган, айни пайтда қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилаётган Қутайба Ибн Муслим зиёратгоҳида бўлдилар.

Ҳомийлик маблағлари ҳамда саҳоватпеша инсонларнингкўмаги билан барпо этилаётган масжид мутассадилари бажарилган иш кўлами ҳақида тушунчалар беришди.

Туман ҳокими шу атрофда келгусида амалга ошириладиган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлади.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати.