Спорт

БУГУН ЯРИМ ТУНДА ЕВРОПА МАЙДОНЛАРИДА...


25.02.2020   946

Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи илк баҳслари доирасидаги 25 февраль, сешанба куни «Наполи»—«Барселона», «Челси» — «Бавария» ўйинлари бўлиб ўтади.

УЕФА томонидан мазкур учрашувларга ҳакамлар тайинланди.

«Наполи» — «Барселона» учрашувини Феликс Брих бошчилигидаги германиялик ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Параллел кечадиган «Челси» ва «Бавария» жамоалари ўртасидаги ўйинга франциялик Клеман Тюрпен ҳакамлик қилади.

Мазкур икки ўйин Тошкент вақти билан 25 февралдан 26 февралга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.