Спорт

БУГУН ЯРИМ ТУНДА «ЭЛ-КЛАСИКО» БАҲСИ ЎТКАЗИЛАДИ. «БАРСЕЛОНА» КЕНГАЙТИРИЛГАН ТАРКИБНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ. ЗИДАННИНГ ҲАМ ШАШТИ БАЛАНД.


18.12.2019   439

“Барселона" клуби Ла лиганинг 10-тури доирасида бўладиган "Реал"га қарши қолдирилган ўйин учун қайдномани эълон қилди. Вальверде унга 18 нафар футболчини киритди.


Тодибо, Мусса Ваге, Хуниор Фирпо ва Артур кенгайтирилган рўйхатдан ўрин олишмади.

Мухлислар орзиқиб кутаётган “Эл-класико” бугун тунда — Тошкент вақти билан 00:00да бошланади ва мазкур ўйин Futbol TV канали орқали мухлисларга намойиш этилади.