ЖАМИЯТ

БУГУН ТУҒИЛГАН КУН. МУНАВВАРА УСМОНОВА – “САОДАТ” ЖУРНАЛИ БОШ МУҲАРРИРИ


13.06.2019   2575

Бугун республикамиздаги энг ардоқли ва севимли нашрлардан бири -“Саодат” журнали бош муҳаррири, ҳамюртимиз Мунаввара Усмонова таваллуд айёмини нишонлаяпти. У 1965 йилнинг 13 июнида Марҳамат туманида туғилган.

Тошкент давлат педагогика институтининг ўзбек филологияси факультетида таҳсил олган.

Усмонова Мунаввархон Абдуҳакимовна 1965 йил 13 июнда Марҳамат туманида туғилган. 1984-1990 йилларда Марҳамат тумани аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхонаси кадрлар бўлими инспектори. 1990-1992 йй. Туман ижроя қўмитаси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш сектори мудири. 1992-1996 йиллар Марҳамат туман ҳокими ўринбосари. 1996-2001 йй. ўзбек ва хориж тиллари гимназияси директор ўринбосари. 2001-2007 йй. Тошкент Давлат аграр университети қошидаги академик лицей директори ўринбосари. 2008 - 2010 й.й."Саодат" журнали адабий бўлим муҳаррири. 2010-2018 йй Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси адабий маслаҳатчиси.“Саодат” журналнинг адабий бўлимида муҳаррирлик қилган. 2018 йил май ойидан эътиборан “Саодат” журнали Бош муҳаррири.

Таниқли ижодкор, хассос қаламкашнинг “Дийдор”, “Сизга ўхшасин”, “Соғинч манзили”, “Юрагимдасан, Ватан”, “Бундай элни қайдан топасан”, “Керагимсиз” каби шеърий тўпламлари, “Ватан − улуғ дарсхона” номли публицистик мақолалар китоби кўпчиликка яхши маълум.

Шоиранинг кўплаб шеърлари қўшиққа айланган. Бир қанча асарлари озарбайжон, немис, тожик, рус ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган. Мунаввара Усмонова 2013 йил “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Андижонликлар номидан юртдошимизни қутлуғ кун билан самимий муборакбод этиб, унга узоқ умр, янадаюксак ижодий парвозлар тилаб қоламиз.

«auz.uz» сайти жамоаси