ЖАМИЯТ

БУ ЙИЛ ЎҚУВ ДАСТУРЛАРИ, ДАРСЛИКЛАРДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР БЎЛАДИ?


16.08.2020   580

Республика таълим марказидан маълум қилишларича, аниқ ва табиий фанларда асосий эътибор спиралсимон ўқитишга қаратилди.

«Одобнома», «Ватан Туйғуси», «Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари», «Дунё динлари тарихи» каби фанларни бирлаштирган ҳолда, 1-11 синфларда ягона «Тарбия» фани жорий этилди.

5-синф «Она тили», 4-5-синф «Технология» дарсликлари учун илк бор ўқитувчи китоби ва мультимедиа иловалари тайёрланди.

Кўзи ожиз ўқувчилар учун чоп этилаётган брайл алифбосидаги дарсликларга бўртма шаклдаги расмлар ва хариталар киритилди.

Илк бор 10 ва 11-синфлар учун 9 номдаги брайл дарсликлари ҳамда кар ва заиф эшитувчи ўқувчилар учун 4 номдаги янги дарсликлар тайёрланмоқда.

Манба:yuz.uz