Бугуннинг гапи

Бу тўғрида Президентимиз айтганди: ЎЗ УЙИНГ БЎЛГАНИ БАХТ


27.05.2020   628

Бугунги кунда арзон уй-жойлар ва кўп квартирали уйлар қуриш кўламини кенгайтириш, соҳага янги архитектура ва техник ечимларни жорий этиш орқали аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу жуда ўринли. Инсоннинг яшашиучун уй-жой асосий омиллардан бири.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари вилоятимизга ташрифи чоғида уй-жойга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиб, Андижон вилоятида 819 оилага субсидия ажратиш зарурлигини таъкидлади. Мен бундай имкониятдан биринчилардан бўлиб фойдаланаётганимдан хурсандман. Избоскан тумани давлат хизматлари марказига бу бўйича ариза билан мурожаат қилгандим. Туман ҳокимлиги қошидаги комиссия томонидан аризам кўриб чиқилди ва кенг жамоатчилик билан муҳокама қилиниб, 200 миллион сўмдан юқори бўлмаган уй-жой сотиб олишим учун субсидия ажратилди.

Кўп йиллардан буён таълим тизимида ишлайман. Тор бўлсада бир хонадонда уч оила истиқомат қиламиз. Кичик бўлсада ўзимнинг шахсий уйим бўлишини хоҳлайман.

Тўғриси комиссиянинг субсидия ажратиш бўйича қарор қабул қилишини кутмагандим. Бундан хурсандман. Энди биз ҳам замонавий уйларда яшаймиз. Кўп йиллик орзум ушалаётгани учун Юртбошимиздан миннатдорман. Бунга жавобан келгусида фарзандларимни Ватан корига ярайдиган, мамлакатимизни дунёга танитадиган инсонлар қилиб вояга етказишга ҳаракат қиламан.

Асқаржон ТОШМАТОВ,

Избоскан тумани, Марказ МФЙ.