Андижон 24

Бу тўғрида Президентимиз айтганди: БЕШТА ТАШАББУСНИНГ АНДИЖОНЧА ТАЖРИБАСИ


13.06.2019   2684

Давлатимиз раҳбари шу йилнинг май ойида Андижонга ташрифи чоғида мактабгача таълим муассасаларида бешта ташаббуснинг Андижонча тажрибасини яратиш таклифини билдирганди. Шундан келиб чиқиб, вилоятда бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хўжаобод туманидаги 7-мактабгача таълим муассасасида“Биз бахтли болалармиз!” шиори остида ўтказилган тадбир бунга ёрқин мисолдир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгаши ва мактабгача таълимбўлими ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбир мусиқий дастур билан бошланди. Тарбияланувчилар ижросидаги рақслар, театрлаштирилган тамошалар, шахмат майдончасидаги чиқишлар ота-оналар томонидан олқишланди. “Болажон” қўғирчоқ театрининг “Эртаклар оламида” номли саҳна кўриниши иштирокчиларда қизиқиш уйғотди. Кичкинтойлар сурат чизиш ва ўйинчоқлар ясашда ҳам ўз иқтидорларини кўрсатдилар.

-Бешта ташаббус болаларга бўлган эътиборни янада оширди,-дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири Дилфуза Болтабоева. - Ота-оналар бизни қўллаб-қувватламоқда. Уларнинг ёрдамида тарбияланувчилар учун кутубхона ҳам ташкил этилди. Ҳафта якуни билан тадбирларда фаол иштирок этганўғил-қизларга китоб совға қилиняпти.

Тадбир ёш талантлар ижросидаги “Андижон полъка” билан якунланди.

Акбаржон Назаров.