Андижон 24

Брифинг: СОАТ 14:00 ГА ҚАДАР АНДИЖОН ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА 1 700 199 НАФАР САЙЛОВЧИЛАРНИНГ 1195090 НАФАРИ ОВОЗ БЕРДИЛАР


22.12.2019   2130

Ассалому алайкум, ҳурматли брифинг иштирокчилари,

қадрли ҳамюртлар!

Вилоятимиздаги 827 та сайлов участкаларида фуқароларимиз кўтаринки рухда сайлов жараёнида иштирок этмоқдалар.

Сайлов жараёнини шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида тажриба синов тариқасида Андижон шаҳрида жойлашган 15-сайлов участкасида биометрик идентификация қилиш қурилмаси ўрнатилган, 16,258, 296, 723-сайлов участкаларигаиккитадан кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, фуқароларнинговоз бериш жараёни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказига тўғридан-тўғри видеотрансляция орқали узатилмоқда. Жараённи ҳар бир фуқаро Марказий сайлов комиссиясининг сайтига кириб кузатишлари мумкин.

Ҳозирга қадар вилоят сайлов комиссиясига овоз бериш жараёнида сайлов қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари ҳақида маълумотлар келиб тушмади. Бироқ вилоят сайлов комиссиясига келиб тушган элликка яқин мурожаатларни инобатга олмаяпман. Чунки бу мурожаатлар сайлов қонунчилигини тушунтириш, сайлов участкалари манзилларини аниқлаш ва бошқа техник масалалар бўйича бўлиб, улар ўз вақтида ҳал этилмоқда.

Бугун 2019 йил 22 декабр соат 14:00 га қадар Андижон вилояти бўйича 1 700 199 нафар сайловчиларнинг 1195090 нафари овоз бердилар. Бу сайловчилар барча сонига нисбатан 70,3% ни ташкил қилади.

Овоз бериш жараёни давом этмоқда.

Эътиборингиз учун рахмат!