Андижон 24

Брифинг: ОДИЛ СУД САРҲИСОБИ


26.04.2019   1907

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, «Маҳалла», «Нуроний» жамғармалари бўлимлари, «Оила» илмий-амалий маркази, хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, «Ўзавтотранс» агентлиги, давлат солиқ инспекцияси вакиллари иштирокида ўтказилган брифинг пресс-конференциясида Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси В. Назаров, Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Д. Абдусаттаров, вилоят Маъмурий судининг раиси О. Мирзамахмудов ҳамда вилоят Иқтисодий судининг раиси А. Шукуриллаевлар 2019 йил биринчи чорагида судлар томонидан одил судловни, жисмоний ва юридик шахслар, хорижий инвесторларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоялаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишда амалга оширилган ишлари бўйича ахборот беришди.

Хусусан, жиноят ишлари бўйича вилоят суди томонидан 2019 йилнинг 1-чораги давомида жами 721 нафар шахсга нисбатан 547 та иш кўрилди. Шундан 570 нафар шахсга нисбатан 411 та жиноят иши бўйича айблов ҳукми чиқарилди. 150 нафар шахсга нисбатан 135 та жиноят иши тугатилди. 1 нафар шахсга нисбатан 1 та иш бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилди. Вилоятда умумий жиноятлар сони 23,9 фоизга, жумладан, қонунга хилоф равишда чет этга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш 1,5, босқинчилик жинояти 2 бараварга, фирибгарлик жинояти 26,7, ўғирлик жинояти 20,0, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш 13,5, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти 40,0 фоизга камайган.

Ярмидан кўпроқ иш сайёр суд мажлисида кўрилгани, тарғибот ишлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ортгани таъкидланди.

Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судида жорий йил биринчи чораги давомида 3.506 та фуқаролик иши, яъни 2018 йил 1-чорагига нисбатан 460 та ёки 15,4 фоиз камроқ иш кўриб тамомланган. Туманлараро судлари томонидан 2018 йил 1-чорагида 6,803 та суд буйруғи чиқарилган бўлса, 2019 йилнинг шу давридабу 1439 тадан иборат бўлди. Ўтган йилнинг 1-чорагига қараганда 78,8 фоиз камайган.


Кўриб тамомланган фуқаролик ишларидан ишга тиклаш 4 тага, никоҳни ҳақиқий эмас, деб топиш 2 тага, болани яшаш жойини ёки бола билан кўришиш тартибини белгилаш 23 тага, ўз боласини тарбияга олиш 15 тага, ота-оналик ҳуқуқидан марҳум қилиш 24 тага, оталикка эътироз 11 тага, оила низолари билан боғлиқ бошқа низолар 8 тага, уйдан кўчириш 15 тага, уйга киритиш 25 тага, олди-сотди шартномасидан келиб чиқадиган даъволар 9 тага, қарз ундириш 24 тага, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш 30 тага, мерос билан боғлиқ битимлар 25 тага, жиноят оқибатида етказилган зарарларни қоплаш билан боғлиқ низолар 13 тага, маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган зарарни қоплаш 3 тага, мулкни ноқонуний эгалик талаб қилиш олиш 19 тага, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш 168 тага, шахснинг ҳуқуқни вужудга келтирувчи ҳужжатида исми, фамилияси, отасининг исми мос келмаса, ҳужжатни унга тегишлилиги, тегишли эмаслиги фактини белгилаш 210 тага, ўтган йилнинг шу давриганисбатан камайган.

2019 йил биринчи чорагида вилоят, туман (шаҳар) Маъмурий судлари томонидан 5.726 нафар шахсга нисбатан 3.546 нафар шахсга нисбатан 3.035 та иш бўйича жазолар қўлланилган (63,6%) ва 2.180 нафар шахсга нисбатан 1.734 та иш ҳаракатдан тугатилган (36,3%). Жумладан, 3.244 шахсга нисбатан жарима (91,4%), 66 нафар шахсга нисбатан махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан) маҳрум қилиш (1,8%), 223 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоққа олиш (6,2%), 10 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юбориш жазоси (0,2%), 3 нафар шахсга ашёнинг ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш жазолари қўлланилган. Тамомланган ишларнинг 3.504 таси, яъни 73,5 фоизи сайёр суд мажлисида кўрилган.

Вилоят иқтисодий судларига 2019 йил 1 биринчи чорагида 5414 та ариза ва даъво аризаси келиб тушган. Аризалар сони 2018 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 7358 тага ёки 42,4 фоизга камайган. Вилоят иқтисодий судлари томонидан жами 3996 та иш кўрилиб, даъвогарлар фойдасига 99 миллиард 993 миллион сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинди. 2019 йилнинг биринчи чорагида Андижон туманлараро иқтисодий суди томонидан 1137 та, Асака туманлараро иқтисодийсуди томонидан 320 та, Бўз туманлараро иқтисодий суди томонидан 454 та, Избоскан туманлараро иқтисодий суди томонидан 493 та, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди томонидан 542 та, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди томонидан 388 та ва вилоят иқтисодий суди томонидан биринчи инстанция судида 662 та иқтисодий иш кўриб ҳал этилди. Вилоят иқтисодий судлар томонидан жами 2722 та иқтисодий иш сайёр суд мажлисларида кўрилган бўлиб, бу жами кўрилган ишларнинг 68,1 фоизини ташкил этди.

Ишчан тарздаги тадбирда қатнашувчиларнинг саволларига жавоблар берилди.

Камроншоҳ РАСУЛОВ,

жиноят ишлари бўйича вилоят

судининг судья катта ёрдамчиси.