Андижон 24

БОЗОРЛАРГА КИРУВЧИЛАР ТАНА ҲАРОРАТИ ЎЛЧАНМОҚДА БУ, КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ


03.04.2020   4564

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ва вилоят санитария-эпидемилогия осойишталик маркази ҳамкорлигида Андижон вилоятида фаолият юритувчидеҳқон бозорларига фуқароларнинг тана ҳароратини ўлчов воситалари етказилишига амалийёрдамкўрсатилди. Хитойдавлатида ишлаб чиқарилган 28донатиббий асбоб инсон тана ҳароратини масофадан туриб аниқлаш имконини беради.

Бундан буён бозоримизга кириб келаётган ҳар бир фуқаронинг саломатлигини текширишга шароит яратилди, - дейди Андижон шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори” МЧЖ бошқаруви раиси Мақсудбек Умаров. –Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва тиббиёт ходимлари мазкур вазифани зиммаларига олишди. Бу, нафақат бизга, балки ҳамшаҳарларимиз учун касалликнинг олдини олишда қўл келади.

Бу каби тадбирлар билан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиши табиий. Биз эса яна бир юртдошларимизни карантин қоидаларига амал қилишга, кўчага бемақсад ва ниқобсиз чиқмасликка чақирамиз. Зеро, ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган инсон бошқаларни ҳам хавф остига қўймайди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш

департаменти матбуот хизмати.